このШайтанат (1-4-китоблар)について
いつでもどこでも、お使いの端末で何百万もの最新の Android アプリ、ゲーム、音楽、映画、テレビ番組、書籍、雑誌などをお楽しみください。
Ён-атрофимизда шайтон салтанатининг фуқароси кўпми, ё иймон ва виждон сўзига итоат қилгучи тобунларми? Албатта, шайтонни енга олганлар кўп. Аммо шайтон йўлидагилар кўзимизга кўпдай кўринаверади. Чунки улар эккан ёмонлик дарахти тез шохлайди, мўл мева беради. Мен шу ёмонлик дарахтининг илдизини излаб топарман, деб яна сизларга мурожаат этяпман, вақтингизни оляпман. Уни топмоққа бир одамнинг ақли қосирлик қилмоғи аниқ. Кўплашиб фикрлашайлик-чи, иншооллоҳ, тўғри хулоса чиқариб олсак.
Ҳаёт турфа ранг. Кўзни яшнатиб, дилга қувват бергучи чиройли ранглар ҳам, кўнгилни вайрон қилгучи қора ранг ҳам бор. Авваллари қора рангни ишлатишга бир томондан ижозат, иккинчи томондан журъат йўқ эди. Қоранинг ёнида албатта оқ, пушти, зангори... ранглар бўлиши шарт эди. Замон берган эркинликдан фойдаланиб, турмушимизнинг қора кўчаларига киришга жазм этдим. Ёзганларимни ўқиб, чор-атроф зимистон-ку, деб ваҳимага берилманг. Ёруғ кунда барча яхши нарсаларни кўриб турамиз. Қоронғида эса кўрмаймиз. Урилиб, сурилиб, қоқилиб юрамиз. Алқисса, ёруғ куннинг қадрига етмоқ учун қоронғуликни ҳам кўриш лозим эмасми?
Ушбу электрон китобга Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари кирилл ва лотин алифболарида жойланди. Электрон китоб www.ziyouz.com томонидан тайёрланди.
Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.