Сут, кефир ва творог маҳсулотлари

Сут, кефир ва творог маҳсулотлари

  • 21.8 MB

    Saiz Fail

  • Everyone

  • Android 4.0+

    Android OS

Mengenai Сут, кефир ва творог маҳсулотлари

Day, kefir cheese wa maҳsulotlari

1. Кефир ва унинг фойдали хусусиятлари

2. Творог ва унинг фойдали хусусиятлари

3. Сут ва сут маҳсулотлари

A) Сутни ишлаб чиқариш.

Б) Сутнинг таркиби ва моддалари.

B) Сутнинг инсон организми учун фойдали хусусият- лари.

Кефир — бу катталар ва болаларга мўлжалланган сут маҳсулотларидан бири бўлиб соғлиқ учун жудаям фойдали. Шу сабабли ҳам уни ора-орада ёки ҳар доим истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

Кефир нафақат тиббиёт нуқтаи назаридан қараганда балки шунчаки кундалик ҳаётда ҳам фойда- лидир. ТТТунинг учун барча одамлар кефир ичиб юриш- лари лозим. Бироқ, ҳар қандай нарсаларнинг ўзига яра- ша чеклови бўлгани каби айрим беморларга керагидан ортиқ миқдорда кефир ичиш ҳам тавсия этилмайди.

Мисол учун кефирни, кислоталик даражаси юқори бўлган ошқозон касалликларида умуман ис- теъмол қилиб бўлмайди. Шуни инобатга олиш лозим- ки, кефирнинг енгиллаштирувчи хусусияти мавжуд, шунинг учун қорни дам бўлмайдиган беморлар уни камроқ ичишлари лозим.

Ҳа, кефир жуда ҳам фойдали маҳсулот ҳар

қандай касалликни олдини олади, кефир семиз ин- сонларни оздира олиши ҳам мумкин. Масалан, дунё гўзаллари овқатланиши асосини ташкил этувчи кефир ва йогуртларни биринчи ўринда кўришади. Лекин, ке- фирни барибир соғлиққа зарар келтирмаган ҳолда, оз микдорда истеъмол қилиш лозим.

Кефир сут маҳсулотларидан ҳисобланади. Қатъий белгиланганки: барча сут-қатиқ маҳсулотлари инсон учун умумқувватловчи таъсирга эга бўлиб, чарчоқни олади, тинчлантиради ва шу билан бирга асаб, ҳам мушак тизимларини релаксация қилишга ёр- дам беради.

Энг тўғри йўл, олдингизда турган бирор-бир муҳим синовдан олдин, янги тайёрланган мева шарба- тидан ичиб олишдир. Кефир ичмаган маъқул.

Кефир - бу илм-фан ютуғидир. Ушбу маҳсулот, махсус ачитиш йўли билан, биокимёвий реакциялар ўзгаришидан келиб чиққан рецепти янги бўлган ичим- ликдир. Бир неча юз йиллар олдин у ҳақда умуман ҳеч ким билмас эди. Аммо, янги замон нафақат ўзининг қонун-қоидалари балки маҳсулотлари билан ҳам кириб келади.

Ошқозон-ичак касалликларида, кефир - махсус даволовчи парҳез маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Уни ошқозон жуда осон ўзлаштиради: агарда ичилган сут бир соат ичида 30 % ҳазм бўлса, кефир шу вақт ичида 90 %га ҳазм бўлади. Айнан шу сабаб кефир овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаб бошқа маҳсулотларни ўзлаштирилишига ҳам омил бўлади.

Кефирнинг микробларга қарши курашувчи таъсирга эга бўлиб, ошқозон бузилишларида ўта муҳим саналади.

Кефирнинг ўзига хос хусусияти қуйидагича:

кефир - нордон маҳсулот ҳисобланади, биз эса юқорида кислоталик миқцори юқори бўлган ошқозон касалликларида кефир ичмаслик ҳақида айтиб ўтдик. Агарда ошқозонда кислота микдори меъёридан кам бўлса, мисол учун айрим сурункали гастрит касалликларида бўлгани каби, унда кефир уни ўрнини тўлдириб парҳезнинг энг муҳим қисмларидан бирига айланади.

Кефир - болалар дисбактериози ва рахит касаллигида, анемия, ўпка шамоллаши, озиқ-овқатлар туфайли заҳарланишда, ёки антибиотикларни қабул қилиш туфайли иштаҳа сусайиши ёки умуман йўқолишида ичиш буюрилади.

Кефирни жудаям муздек ёки иссиқ ҳолда ичиш керак эмас, иложи бўлса хона ҳароратида бўлиши лозим. Уни оз-оздан, 200 мл кефирга 10 гр шакар қўшиб яхшилаб аралаштирган ҳолда ичиб туриш тавсия этилади.

Кефир таркибида мавжуд бўлган энг кучли антисептиклардан бири - сут кислотаси бўлиб, у - кефирнинг тайёрланиш чоғида маҳсулотнинг ачитилиш жараёнида пайдо бўлади. Унинг нордон таъми, ошқозонда ривожланиб кальций, темир ва Д витаминини ўзлаштирилишига омил бўлади, овқат ва барча тўйимли моддаларни ҳазм қилади.

Бу ҳолат, овқат ҳазм қилиш ферментлари фаоллигини ошиши ва ошқозон секрецияси сувини кучайиши натижасида пайдо бўлади. Сут кислотаси ичак перистальтикасини нормаллаштириб, сутнинг оқсили ҳисобланган ва оғир ўзлаштириладиган - казеинни майдалашдек бактериостатик хусусиятга эга...

Tunjukkan Lagi

What's new in the latest 1.0

Last updated on Jan 17, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Tunjukkan Lagi

Video dan tangkapan skrin

  • Сут, кефир ва творог маҳсулотлари penulis hantaran
  • Сут, кефир ва творог маҳсулотлари syot layar 1

Maklumat APK Сут, кефир ва творог маҳсулотлари

Versi terkini
1.0
Android OS
Android 4.0+
Saiz Fail
21.8 MB
Penilaian Kandungan
Everyone
Muat turun APK Selamat & Cepat di APKPure
APKPure menggunakan pengesahan tandatangan untuk memastikan muat turun APK Сут, кефир ва творог маҳсулотлари tanpa virus untuk anda.

Versi lama Сут, кефир ва творог маҳсулотлари

APKPure ikon

Muat Turun Super Pantas dan Selamat melalui Apl APKPure

Satu klik untuk memasang fail XAPK/APK pada Android!

Muat Turun APKPure
thank icon
Kami gunakan kuki dan teknologi yang lain pada laman web ini untuk menambah baik pengalaman anda.
Dengan klik mana-mana pautan pada halaman ini, anda bersetuju dengan Dasar Privasi dan Dasar Kuki kami.
Baca Yang Selanjutnya