Мусулмонинг дин китоби
เกี่ยวกับ Мусулмонинг дин китоби
Musulmoning din whaler
Суюкли болалар!
Аллоҳга шукурки, унинг инояти билан мустақиллигимизни
қўлга киритиб, диний ва миллий қадриятларимизга
эга бўлдик. Энди сизлар юртингиз ва халқингиз
учун фидойи, улуғ ота-боболарингизга муносиб фарзанд
бўлишингиз керак. Бу борада эса сизларда кенг имкониятлар
бор... Зеро, яқин ўтмишга назар ташласак, уларни
динидан, тарихидан, асл маданиятидан ва илмий манбаларидан
чалғитдилар. Бу чалғитиш эса, фожиавий оқибатларга
олиб келди: масжид-мадрасалар ёпилди, динимиз
бидъат-хурофотларга қориштириб ташланди, сохта
авлиё, иримчилар, фолбинлар, алдамчилар, хуллас, Аллоҳдан
қўрқмайдиган диёнатсизлар кўпайиб кетди.
Бугунги кунда айрим ёшларнинг турли хил оқимларга
кириб кетиши, мутаассиблик, жоҳиллик каби иллатларнинг
манбаи ҳам айни илмсизлик, маърифатсизлик
ва эътиқодсизликдандир. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом, дин деб дунёни, дунё деб динни
унутиб қўймасликни таъкидлаб ўтганлар. Шу боис, сизлар
диний ва дунёвий илмларни пухта эгаллашга тиришинг.
Ҳар бир илм соҳасини ўқиганда мушоҳада ва тафаккур
қилишга ҳаракат қилинг. Агар жиддий мулоҳаза қилсангиз,
ҳар қандай дунёвий илм соҳаси диний илм, диний
тасаввур билан чамбарчас боғлиқлигини ҳис этасиз...
Сизлар ҳар иккала илм соҳасини қанчалик пухта эгаллашга
киришсангиз Аллоҳга бўлган ишончингиз ҳам шунчалик
ортиб бораверади. Еру осмон, ўсимликлар, ҳайвонлар
ва инсонлар, хуллас барча мавжудотни Аллоҳ яратганига,
маълум бир ўлчов, тартиб ва ҳикмат асосида йўқдан
бор қилганига амин бўласиз, Унга имон келтирасиз. Президентимизнинг
«...Биз фарзандларимизни дунёвий
билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган
ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари,
Яссавий ҳикматлари асосида тарбияламоқдамиз»,
дейишлари ҳам бежиз эмас.
«Чун бихонди ҳикмати юнониён, Ҳикмати имониёнро
ҳам бихон.
Яъни, «юнонлилар ҳикматини ўрганибсан, имонлилар
ҳикматини ҳам ўрган», дейди Жалолиддин Румий.
Ёки фақат диний илмлар ўқиган кишиларнинг баъзи масалалар
хусусида тор ва маҳдуд фикр юритаётганликларига
гувоҳ бўламиз. Азиз болажонлар!
Демак яхши олим ва комил инсон бўлиш учун дунёвий
илмлар билан бирга имон-эътиқод, поклик, ҳалоллик,
диёнат, ҳаётий муаммо, ташвишлар билан узвий боғлиқ
бўлган дин илмини ҳам ўрганишингиз зарур. Фойдали
илмларни ўқисангиз икки дунё саодатига эришасиз,
юртингиз ва халқингизга кўпроқ нафингиз тегади.
Севимли пайғамбаримиз ҳам: «Одамларнинг яхшиси,
одамларга фойдаси кўпроқтегадиганидир», деганлар.
Жаҳолат ва нодонлик ҳар қайси даврда қораланган.
XI асрлардаёқ Аҳмад Яссавий бобомиз: «Дуо қилинг нодонларнинг
юзин кўрмай», деб зорланган эдилар. Халқимиз
ҳам: «Нодон дўстдан доно душман яхши», деб бежиз
айтмайди.
Бугун XXI асрга қадам кўймоқдамиз. Асримиз соат
сайин тараққиёт ва ривожланишда. Миллатимизнинг
ривожланиши сизларга боғлиқ экан, динингизни ҳам ўр-
ганинг. Унга амал қилинг. Чунки ота-боболаримиз мусулмон
ўтганлар, сизлар мусулмон фарзандларисиз. Ўтмиш
маданиятимиз, қадриятларимиз шу дин билан чамбарчас
боғлиқ. Бугунги кунда ҳаётнинг турли жабҳасида фаолият
олиб бориш учун лоақал диннинг зарурий жиҳатларини
ўрганиш лозимлигини унутманг. Қўлингиздаги
китоб Қуръон ва Ҳадис асосида Имом Аъзам мазҳабига
мувофиқ сиз азиз болажонларга атаб ёзилган. Унда
муқаддас Ислом динимизнинг асослари, тавсиялари,
кўрсатмалари ва моҳияти содда тил ва услубда баён қилиб
берилган. Уни ўқиб ва уқиб амал қилсангиз, иншааллоҳ
икки дунё саодатига мушарраф бўласиз деган умиддаман.
What's new in the latest 1.0
ข้อมูล Мусулмонинг дин китоби APK
Мусулмонинг дин китоби รุ่นเก่า
Мусулмонинг дин китоби 1.0
การดาวน์โหลดที่รวดเร็วและปลอดภัยเป็นพิเศษผ่านแอป APKPure
คลิกเพียงครั้งเดียวเพื่อติดตั้งไฟล์ XAPK/APK บน Android!