Ахлоқий ва ибратли ҳикоялар

Ахлоқий ва ибратли ҳикоялар

Islomiy kitoblar
2018年06月27日
  • Everyone

  • 4.0 and up

    Android OS

關於Ахлоқий ва ибратли ҳикоялар

AhloқyWA ibratliҳikoyalar

Она- юртимиз ўз мустақиллигига эришган кундан бошлаб диёримизда маънавият-маърифат

соҳасида жуда кўп ишлар амалга оширилди. Жаҳон илму фани ривожига

улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Насоий, Ибн Можжа,

Нақшбандий ва Яссавий каби улуғ аллома боболаримизнинг илмий меъросларидан

чорак асрдан бери баҳраманд бўлиб келмоқдамиз. Шу Зотларнинг улуғ хизматлари

туфайли бизнинг маънавият ва одоб-ахлоқларимиз зарур руҳий озуқалар билан бойиб

бормоқда. Халқимиз «Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин» деган ҳикматлй

гапни бекорга айтмаган. Ушбу ҳикматли гапга биноан авваламбор фарзандларймиз

одоб-ахлоқларини доим назоратда тутиб туриш, уларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш

биз ота-оналар ва жамиятимиз зиммасидаги ғоятда жиддий ва масъулиятли

масала ҳисобланадй. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг

ҳадиси шарифларида бу масала мукаммал суратда ўз аксини топган. Юртбошимиз

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ушбу сўзлари бу масаланинг нақадар масъулйятли

ва жиддий эканлигини кўрсатиб турибди:

«... Биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий

тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий

ҳикматлари асосида тарбия қилмокдамиз».

Юртимизнинг маънавий ривожига Мен ҳам ўз ҳиссамни қўшиш ниятида адиб

М.Я.Хондамирнинг араб тилида битилган «Болалар учун қирқ ҳадис» китобини

таржима қилиб, уни азиз китобхонларга такдим этишни ният қилдим. Ушбу қитобда

инсонни улуғлайдиган тўғрисўзлик, ҳалоллик, ота-онага ҳурмат бажо келтириш,

муҳтож инсонларга ёрдам бериш, тилсиз жониворларга озор бермаслик каби инсонний

хислатЛарга ундовчи ҳикоялар билан бир қаторда инсониятга доғ бўлиб тушган

ҳасадгўйлик, ўғрилик, очкўзлик, қаллоблик, ёлғончилик, такаббурлик, мақтанчоқлик,

зулмкорлик ва урушқоқлик каби ёмон иллатларини даволовчи ахлоқий ҳикоялар

ҳам ўрин олган. Ушбу ҳикоялар Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи

васаллам) нинг 40 та ҳадиси шарифларини гўзал шаклда тушунтириб берган.

Бундан ташқари бу китобнинг қайта нашрида ҳар хил манбалардан тўплаб араб

ва инглиз тилларидан таржима қилинган ибратли ҳикояларни ҳам қўшишга жазм

қилдим.

Бу рисоланинг аҳамияти маърифат ва инсоний баркамоллик истаган барча инсонларга

беқиёсдир.

Ушбу ҳикоялар ўз мазмун-моҳияти билан бизнинг маънавиятимизни фақат

бойитиш учун хизмат қилади деган умиддаман

更多

最新版本1.0的更新日誌

Last updated on 2018年06月27日
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
更多

視頻和屏幕截圖

  • Ахлоқий ва ибратли ҳикоялар 海報
  • Ахлоқий ва ибратли ҳикоялар 截圖 1
  • Ахлоқий ва ибратли ҳикоялар 截圖 2
APKPure 圖標

在APKPure極速安全下載應用程式

一鍵安裝安卓XAPK/APK文件!

下載 APKPure
thank icon
We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Learn More about Policies