關於Кеча ва кундуз (роман)
數百萬款最新的 Android 應用程式、遊戲、音樂、電影、電視節目、書籍、雜誌等項目盡在其中,歡迎隨時隨地透過您的各種裝置取得。
«Кеча ва кундуз» романига «Ўткан кунлар асари даражасида» деб баҳо берилган. У ўзбек адабиётидаги илк роман - дилогия бўлиб, икки китобдан иборат. Биринчи қисми «Кеча» 1933-34 йилларда Москвада ёзилган. Дастлабки боблари 1935 йилда Тошкентдаги адабий журналнинг 1-сонида босилган, асар 1936 йилда тўлиқ ҳолда нашр этилган. Асардаги воқеалар илк баҳорда бошланиб, қиш чилласида тугайди. Чўлпон романига «Ҳамал келди - амал келди» мақолини эпиграф қилиб олган.
Романнинг «Бугун» деб аталган иккинчи қисмининг тақдири тўғрисида маълумот йўқ. Ҳолбуки «Кеча» да тасвирланган воқеаларнинг мантиқига кўра романнинг «Кундуз» қисмида Зебининг Сибирь сургунидан, Мирёқубнинг эса Қрим сафаридан кейинги ҳаётлари тасвирланиши лозим эди. Биринчи китобдаги тасвир этилган воқеа биринчи жаҳон уруши эндигина бошланган кезларида Ўзбекистон вилоятларининг бирида бўлиб ўтади. Асардаги асосий ғоя мавжуд тузумни таг - томири билан ўзгартиришдир.
Ушбу электрон китобда Абдулҳамид Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» асари кирилл ва лотин алифболарида жойланди. Электрон китоб www.ziyouz.com томонидан тайёрланди.
Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.