Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли

Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли

  • 21.6 MB

    Dung lượng tệp

  • Everyone

  • Android 4.0+

    Android OS

Giới thiệu về Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли

Chekishni tashlashning Ang oson yӯli

1492 йили Жанубий Америка заминига қадам қўйган Христофор Колумб экспедицияси қатнашчилари маҳаллий ҳинду кашандаларни кўриб аввалига жуда ҳайрон бў- лишган эди, лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ўзлари ҳам «бинойидек» чекувчиларга айланишди. Саёҳатдан бир олам таассурот билан қайтган экспедиция қатнашчилари- ни ватанларида кўнгилсизлик кутарди: «тутун ютаётган» одамларни кўрган инквизиция раҳнамолари «Ичига иблис кириб олган, қамоққа ташлансин!» деган қатъий ҳукм чиқаришди. Аммо бундай жазолар чекишнинг оммавий тус олишига тўсқинлик қилолмади.

XV асрнинг охирларидаёк, тамаки одамларнинг енгиб бўлмас мойиллигини келтириб чиқаришини тушунган, ундйн катта даромад келишини олдиндан кўра билган тадбиркорлар тамаки етиштириш билан шуғуллана бош- ладилар. Савдогарлар ўйлаб топган «Тамаки даволаш хусусиятига эга» деган миш-миш одамларни тобора кўпроқ жалб этиш билан бирга, уларга беқиёс даражада бойлик тўплашга имкон берди. Вақт ўтиши билан тамаки қўшни мамлакатларга, денгиз ҳамда карвон йўлларининг очи- лиши билан эса дунёнинг барча бурчакларига тарқалди. Ҳозирги кунда 120 давлатда тамаки етиштирилади, бу ўсимлик энг ҳосилдор ерларнинг 4,7 млн. гектаридан кам бўлмаган майдонни эгаллайди.

Замонамиз ҳакимлари кашандалик турли дардлар ривожланишига туртки беришини такрор ва такрор таъкидлашади. Хусусан, бронхиал ва ўпка касалликларининг 92 фоизи, лаб, бўғиз ва қизилўнгач саратонининг (ракнинг ўзбекчаси — саратон!) 90 фоизи, ошқозон ости бези саратонининг 72 фоизи, сийдик пуфаги саратонининг 70 фоизи, юрак ишемик касаллиги 25 фоизи айнан чекиш таъсирида келиб чиқар экан. Тамаки ва унинг тутуни тар- кибида инсон организмига зарарли таъсир этувчи 400 дан ортиқ турли бирикмалар, жумпадан, заҳарли никотин ва ис гази бор. Улар юрак-қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимлари аъзоларига таъсир қилиб, миокард инфаркти, хафақон, бронхларнинг сурункали ял- лиғланиши, ўпка эмфиземаси, ўпка саратони, меъданинг сурункали яллиғланиши сингари кўпгина хавфли касаллик- ларга сабаб бўлади. Шу боис, чекувчиларда миокард инфаркти хавфи чекмайдиганларга нисбатан 6—8 марта, мияга қон қуйилиши хавфи 4-6 марта, меъда яраси ва саратони 12 марта, ўпка саратони 25 марта, ўпканинг сурункали яллиғланиши 10—15 марта кўп учрайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сайёрамиз бўйича ҳар олти сонияда бир киши, йил даво- мида эса беш миллион киши чекиш билан боғлиқ касаллик- лар туфайли ҳаётдан кўз юммоқда. Ташкилот мутахассис- ларининг таъкидлашича, агар чекиш тарқалишининг олди олинмаса, 2020 йилга бориб бу зарарли одат йилига 10 миллион кишининг ёстиғини қурита бошлайди. 2030 йилда эса чекиш бевақт ўлимнинг энг асосий сабабчиларидан бирига айланиши мумкин. Юртимизда 4 миллионга яқин киши чекиши аниқланган. Ҳар йили чекиш асоратлари- дан 30 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юммоқда. Агар кашандаликка қарши жиддий чора-тадбирлар кўрилмаса, бу рақам 2020 йилга келиб 60 мингдан ошади.

Мазкур далиллар аҳоли орасида тамаки истеъмол қилишга қарши тарғибот ишларини кучайтириш ва че- кишнинг зарари ҳақида мунтазам ахборот бериб бо- риш зарурлигини тақозо этади. Шундан келиб чиқиб бу

борада Сизга бутун. дунёга машҳур британиялик Аллен Каррнинг миллионлаб кишилар тажрибасида синалган чекишни ташлашнинг энг самарали ва ишончли усулини таклиф этамиз. У асабий зўриқишлардан кафолатлайди, моддий харажатларни талаб қилмайди. Ҳозирга қадар 12 миллиондан ортиқ киши мазкур китобда баён этилган усул ёрдамида чекишдан буткул қутулган. Шунингдек, одам қандай қилиб чекувчи бўлиб қолади, чекишни ташлаш чиндан ҳам қийинми каби саволларга муаллиф аниқ ва ишонарли жавоблар қайтарган, чекиш билан боғлиқ янг- лиш фикрларни тушунтириб берган.

Hiển thị nhiều hơn

What's new in the latest 1.0

Last updated on Jan 17, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Hiển thị nhiều hơn

Video và ảnh chụp màn hình

  • Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли bài đăng
  • Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли ảnh chụp màn hình 1

Thông tin APK Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли

Phiên bản mới nhất
1.0
Android OS
Android 4.0+
Dung lượng tệp
21.6 MB
Nhà phát triển
O'zbek tibbiyoti kitobi
Xếp hạng nội dung
Everyone
Tải APK an toàn và nhanh chóng trên APKPure
APKPure sử dụng xác minh chữ ký để đảm bảo tải APK miễn phí virus cho Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли.

Phiên bản cũ của Чекишни ташлашнинг энг осон йӯли

APKPure biểu tượng

Tải xuống siêu nhanh và an toàn thông qua Ứng dụng APKPure

Một cú nhấp chuột để cài đặt các tệp XAPK/APK trên Android!

Tải về APKPure
thank icon
We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Learn More about Policies