关于Шавкат Раҳмон. Сайланма
您可以随时随地在自己的各种设备上畅享数百万最新的 Android 应用、游戏、音乐、电影、电视节目、图书、杂志等精彩内容。
«Сайланма» — оташнафас ҳам миллатпарвар шоиримиз, марҳум Шавкат РАҲМОН (1950—1996)нинг ҳаётлик чоғида ўз қўли билан тартиб бериб кетган энг сўнгги китобидир. Китобдан фақат илгари чоп этилган тўпламлардан сайланган лирик-фалсафий шеърларгина эмас, балки Ўзбекистон мустақиллиги арафасида ва ундан кейин, ўлим тўшагида қоғозга туширилган (шундан баъзилари илк бора эълон қилинмоқда) бадиий мўъжизалар ҳам ўрин олган.
Ўйлаймизки, видо китоби XX аср ўзбек шсъриятида, умуман, умумтуркий адабиётда чинакам ҳодиса бўлган ШОИР шахсияти ва унинг кўнгил кенгликлари-ю юрак қирралари тўғрисида ўқувчига тўла-тўкис тасаввур беради.
Ушбу электрон китобда Шавкат Раҳмоннинг «Сайланма»си кирилл ва лотин алифболарида жойланди. Электрон китоб www.ziyouz.com томонидан тайёрланди.
Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.