Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари

Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари

  • 23.5 MB

    اندازه فایل

  • Everyone

  • Android 4.0+

    Android OS

درباره‌ی Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари

Yoshlik, sarvқomatlik, maftunkorlik sirlari

Питер Кэлдернинг 1938 йилда чоп этилган мазкур

китоби жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Сабаби минг

йиллар давомида Тибетда сақланган сир ошкор бўлган

эди. Бу қандай сир эди ва у қандай қилиб ошкор бўлди?

Инсон яралибдики, ҳар ким бу дунёда ёш, баққуват

ҳамда соғлом бўлишни ва жуда узоқ умр кечиришни

истайди. Одам алайҳиссаломга 1000 йил умр берилган, Нуҳ

алайҳиссалом950 йил умр кўрганлар. Аммо, Қиёматга қараб

бу умр қисқариб бормоқда. Лекин айрим донишмандларга

ёшартириш илми берилган ҳамда уларнинг кўпчилигига

Одам алайҳиссаломнинг умрини кўриш насиб қилган...

Британия зобити Генри Брэдфорд шимоли-ғарбий

Ҳиндистонда ҳарбий хизматда бўлган чоғида Хитойнинг

Тибет тоғларидан Тибет ламалари ўн икки кунлик

масофадан келиб, бозор қилиб кетишларини ва уларжуда

узоқ замонлардан бери келиб-кетсалар ҳам, кўринишлари

ҳамиша 35—40 ёшларда бўлиб кўринишини

эшитади. Одамлар айтишича, уларга ёшариш ва абадий

ёшлик сири маълум эмиш. Брэдфорд бу ҳақца чуқурроқ

билмоқ истагида сўраб-суриштиришганда эса, ерлик

аҳоли ундан ўзини олиб қочади.

Бироқ унинг нияти эзгу эканлигини сезган ламалар

уни Тибетга олиб кетиб, ўз сирларидан воқиф этадилар.

Уларнинг кўрсатмаларига оғишмай амал қилиб, 68 ёшли

чол Брэдфорд 73 ёшида 40—45 ёшлар чамасидаги

кўринишда юртига қайтиб келиб, журналист ва ёзувчи

дўсти Питер Кэлдерни бу сирлардан воқиф этади.

Тибет ламаларининг таъкидлашича, одам танасининг

асосидан бошлаб тепага қараб еттита энергетик

тугун жойлашган экан. Бу энергетик тугунлар ҳамда

одамнинг ҳар бир йирик бўғинида жойлашган 12 та

иккинчи даражали энергетик тугунлар (ҳинд йогалари

уларни “чакра” деб атайди) Тибет ламалари томонидан

“ўрамалар” деб ном олган. Мазкур ўрамалар одамнинг

умуртқа ўқи атрофидажуда катга тезликда айланма ҳаракат

қилади ва боз устига, ҳар бир ўрама бошқалари билан

муганосиб ҳолатда ҳаракатда бўлиб, бу ўрамалар иккинчи

даражали ўрамалар билан муганосиб ҳолатда бутун аурани

ташкилқилади. 17—25 ёш оралиғидаги бақувват соғлом одамда

бу ўрамаларнинг айланма ҳаракати тезлиги ва динамикаси

энг кучли бўлиб, 25 ёшлардан сўнг бу тезлик ўзгарар экан.

Одамнинг асосидан юқоригача бўлган бу етгита ўрамалар

тезлиги тенг бўлса-да, улар бир-биридан ўзининг частотаси

бўйича фарқ қилади. Яъни, худди радиотўлқинлардагига

ўхшаб метрли частота, дициметрли частота ва тепарокда

ултрачастоталар жойлашган. 25 ёшлар чамасида ва ундан

кейин уларнинг тезлиги ўзгариб, асосий ва иккинчи

даражали ўрамаларда тезликлар номутаносиблиги содир

бўлади ва бу тезликлар номутаносиблиги туфайли

организмда моддалар алмашинуви бузилиб, турли хил

касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Сабаби —

бу жойлашган ўрамалар ва етгита ички секреция безлари

орасида бевосита боғлиқликбор.

Ҳозирги замон техника тили билан тушунтирадиган

бўлсак, бу худди компьютернинг операцион

тизими ҳамда унга юкланган дастурларга ўхшар экан.

Яъни, бизнинг аурамиз шу операцион тизим ҳамда

дастурлар воситасида бутун организмдаги моддалар

алмашинуви ва унда кечаётган барча жараёнларни

бош мия воситасида бошқарар экан. Тизимли

бошқаришда ҳар бир ўраманинг ўз функцияси

мавжуд. Масалан, 3-ўрама жигар, ошқозон, ошқозон

ости бези ва ичак фаолиятигажавоб беради. Айтайлик,

қанд миқдорининг бошқарилишида 3-ўрамадан

мияга, миядан ошқозон ости безига сигнал узатилиб,

инсулин гормони миқдори ростланиб, организмдаги

қанд миқцори меъёрга олиб келинади. Энг пастки 7-

ўрама эса тананинг асосида жойлашган бўлиб, у ҳар

бир ҳужайранинг моддалар алмашинуви ва янгиланишига

жавоб беради ва ҳоказо.

نمایش بیشتر

جدیدترین 1.0 چه خبر است

Last updated on 14/01/2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
نمایش بیشتر

گیم پلی و اسکرین شات

  • پوستر Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари
  • برنامه‌نما Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари عکس از صفحه

اطلاعات Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари APK

آخرین نسخه
1.0
Android OS
Android 4.0+
اندازه فایل
23.5 MB
توسعه دهنده
O'zbek tibbiyoti kitobi
رتبه‌بندی محتوا
Everyone
ایمن و سریع APK دانلود در APKPure
APKPure از تأیید امضای نرم‌افزار برای اطمینان از دانلودهای بدون ویروس APK Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари استفاده می‌کند.

نسخه‌های قدیمی Ёшлик, сарвқоматлик, мафтункорлик сирлари

آیکون‌ APKPure

دانلود فوق سریع و ایمن از طریق برنامه APKPure

برای نصب فایل های XAPK/APK در اندروید با یک کلیک!

دانلود APKPure
thank icon
ما از کوکی ها و فناوری های دیگر در این وبسایت برای بهبود تجربه کاربری شما استفاده می کنیم.
با کلیک بر روی هر پیوند در این صفحه شما دستور خود را برای سیاست حفظ حریم خصوصیاینجاو سیاست فایلمی دهید.
بیشتر بدانید