ХАЛК ТАБОБАТИДА МЕВАЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ

  • 25.1 MB

    파일 크기

  • Everyone

  • Android 4.1+

    Android OS

ХАЛК ТАБОБАТИДА МЕВАЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ 정보

헐크 TABOBATIDA MEVALAR 빌란 DAVOLASH

Табиатда яратилган неъматларга ҳеч эътибор қилган-

мисиз?! Мисол учун ловия инсон буйрагига жуда ўхшайди

ва айнан бу аъзога ниҳоятда фойдали экани тиббиётда

ўрганилган. Шунингдек, шаклан мияни эслатувчи ёнғоқ ҳам

катта озуқавий қувватга эга бўлиб, мағзида улкан даволов-

чи куч мавжуд. Фақат унинг таркибидагина мияга жуда зарур

бўлган кумуш иони бор экан.

Табиий маҳсулотлар билан овқатланиш бўйича мута-

хассис М.Бирхер-Бенер фикрича, ёнғоқлар организм учун

қувзатли ҳисобланади, шунингдек, осон ҳазм бўлади, тур-

ли хил «қурилиш материаллари», яъни оқсил, ёғ, углевод ва

витаминлар йиғиндисидан иборат. Яна таъкидлаш керакки,

ёнғоқлар мевалар, уруғлар билан бир қаторда энг яхши даво-

ловчи, касалликнинг олдини олувчи озуқа ҳисобланади. Улар

ёрдамида организмда юқори имкониятга эга мушак, асаб,

руҳий қувватлар юзага келади. Бундай маҳсулотларни табиий

кўринишда истеъмол қиладиган инсонлар ҳаётий функцияла-

рини орган ва тизимлар учун безарар тарзда бажарадилар.

Дуккаклилар, илдизлар, барглар, мевалар билан бирга ис-

теъмол қилинганида эса органйзмни юқори сифатли зарурий

унсурлар билан таъминлаб, зарарли чиқиндилардан халос

қилади, ташқи муҳитнинг носоз кимёвий ва биологик таъсири-

дан ҳимоя этади.

Инсон организмида моддалар алмашинуви мўътадил ке-

чиши учун истеъмол қилинаётган озуқа ўзаро мутаносиблик-

ка эга бўлган оқсиллар, ёғлар, углеводлар, макро ва микро-

элементларга бой бўлиши керак. Шунингдек, катализатор

хусусиятига эга жинслар ҳужайраларда қувзат йиғиб, зарурат

туғилганида уни сарфлаш имконини беради. Ёнғоқлар тирик

табиий озуқа бўлиб, бундай мақсадлар учун энг тўғри кела-

диган неъмат ҳисобланади. Бу каби озуқаларнинг сифатини

яхшилаш, ўзлаштириш, майда бўлакларга ажратиш талаб

қилинмайди, улар инсон ҳужайраларига шундоқпигича мос

келади.

Ушбу китобда ўзига хос озуқаланиш усули, бу бора-

да баъзиларнинг тутган йўли тўғри-нотўғрилиги ҳақидаги

фикр зўрма-зўраки тиқиштириш ният қилинмаган, фақат

ёнғоқлар (данаклар, уруғлар) каби ноёб неъматнинг фойда-

си тўғрисидаги маълумотларни кўпчилик ўқузчиларга етказиш

асосий мақсадимиздир.

Китобда келтирилган маълумотлар ёнғоқлар ҳақида

кўпроқ билимга эга бўлишда, табиий озуқавий маҳсулотларга

тўғри баҳо беришда ҳамда мазали ва организм учун фойдали

овқатланишда ёрдам беради, деган умиддамиз.

Сўз боши

I боб Ёнғоқларнинг умумий характеристикаси

II боб Ёнғоқпар хусусиятлари

Ёнғоқ

Грек ёнғоғи - ўзимизнинг ёнғоқ

Ўрмон ёнғоғи (фундук)

Бук дарахти ёнғоғи

Желуд

Каштан

От каштани

Кедр дарахти ёнғоғи

Мускат ёнғоғи

Ошқовоқ

Кулчақовоқ

Қовун

Тарвуз

Бодринг

Кунгабоқар

Арахис - ерёнғоқ

Бодом

Писта

III боб Ёнғоқлар билан даволаш

IV боб Ёнғоқлардан косметикада фойдаланиш

Фойдали маслаҳатлар

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

더 보기접기

What's new in the latest 4.0

Last updated on Apr 19, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

ХАЛК ТАБОБАТИДА МЕВАЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ apk 정보

최신 버전
4.0
Android OS
Android 4.1+
파일 크기
25.1 MB
콘텐츠 등급
Everyone
APKPure에서 안전하고 빠른 APK 다운로드
APKPure는 바이러스 없는 ХАЛК ТАБОБАТИДА МЕВАЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ APK 다운로드를 위해 서명 확인을 사용합니다.

APKPure 앱을통한매우빠르고안전한다운로드

한번의클릭으로 Android에 XAPK/APK 파일을설치할수있습니다!

다운로드 APKPure