Oписание Намоз – энг улуғ ибодат
Мусулмон йигит - қизларнинг дин китоби.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга беадад салавоту дурудлар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ, барчаларимиз мусулмонлармиз, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом келтирган Ислом динининг ҳақ эканлигига эътиқод қиламиз, унинг аҳкомларини адо этамиз. Гоҳида шундай савол ҳам туғилиб қолади: дин нима ўзи?
Дин – «итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш» деган маъноларни билдиради. Дин илоҳий йўл-йўриқ, Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақийда мажмуидир. Дин ақлли инсонларни хайрли ва эзгу ишларга етаклайди, фақат яхшиликка бошлайди. Ейиш, ичиш, ухлаш моддий эҳтиёж бўлганидек, дин ҳам маънавий эҳтиёждир.
Барча пайғамбар алайҳимуссалом даъват этган динларнинг асоси битта: пайғамбарлар инсонларни оламни ягона Аллоҳ таоло яратганига иқрор бўлишга ва фақат Унга ибодат қилишга даъват этишган. Улар етказган ҳукмлардагина фарқ бор, асосий даъватларида эса фарқ йўқ. Дунёда дини, ишончи бўлмаган бирор миллат ёки халқ йўқ. Чунки ҳеч бир миллат, халқ динсиз яшай олмайди. Динсизлик, Аллоҳга, Унинг ваҳийларига, охиратга ишонмаслик (яъни куфр келтириш) инсониятнинг энг катта кулфатидир. «Куфр» сўзи луғатда «инкор этиш», «рад қилиш» «беркитиш» маъноларини билдиради. Шаръий ҳукмларни инкор этувчи одам «кофир», унинг қилмишлари «кофирлик» дейилади. Аллоҳнинг борлигини ва бирлигини, Муҳаммад алайҳиссалом етказган хабарларни инкор, рад этганлар кофир саналади.
ДИН ВА ШАРИАТ НИМА?
(муқаддима ўрнида)
ИЙМОН ҲАҚИДА
ИЙМОННИНГ ШАРТЛАРИ
ҚАБР АЗОБИ ВА РОҲАТИ
МЕЪРОЖ ВА ИСРО
НОМАИ АЪМОЛ ВА ҲИСОБ
МЕЗОН (ТАРОЗИ)
СИРОТ
ЖАННАТ ВА ЖАҲАННАМ
ҚИЁМАТНИНГ АЛОМАТЛАРИ
АҚИЙДА
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА
ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ
НАМОЗ ЭНГ УЛУҒ ИБОДАТДИР
ва ғайра.
Что нового в последней версии 1.3
Информация Намоз – энг улуғ ибодат APK
Старые Версии Намоз – энг улуғ ибодат
Намоз – энг улуғ ибодат 1.3
Намоз – энг улуғ ибодат 1.1

Супер Быстрая и Безопасная Загрузка через Приложение APKPure
Один клик для установки XAPK/APK файлов на Android!