99 та исм матн ва расмлар кўринишида тақдим этилган
Бу исмлар 99 та. Улар мусулмон илоҳиётида муҳим ўрин тутади. Аллоҳ исмлари кўп дуоларда қўшиб айтилади. Қуръони Каримнинг Ҳашр сурасида (22-24 оятлар) Аллоҳнинг гўзал исмларининг қисқа рўйхати бор: ар Раҳмон, ар-Раҳим, ал-Малик, ал-Қуддус, ас-Салом, ал-Мўмин, ал-Муҳаймин, ал-Азиз, ал-Жаббор, ал-Мутакаббир, ал-Холиқ, ал-Бориъ, ал-Мусаввир. Бошқа ҳамма исмлар Қуръони Каримнинг турли жойларида учрайдиган Аллоҳ сифатларидан келиб чиқади ва улар билан боғланган феъллардан ҳосил бўлган. 99 та исм рўйхати Абу Ҳурайра р.а (601-679) ривоят қилган ҳадисда бор. Ана шу ҳадисга кўра, Муҳаммад(с.а.в) 99 рақамини келтирган ва ҳар ким Аллоҳнинг мазкур исмларини бирма-бир айтиб чиқса, албатта, ИншаАллоҳ жаннатдан жой ато қилинади деганлар. Бошқа Ҳадис тўпламларида ҳам Аллоҳ исмлари рўйхати келтирилади: