Ҳомиладорлик даври
Oписание Ҳомиладорлик даври
Она ва бола саломатлиги учун зарур бўлган Ҳомиладорлик даври ҳақида малумотлар
Ҳомиладорлик, оғир оёқлик — уруғланган тухумҳужайранинг она организмида ривожланиб, етук ҳомилага айланишидан иборат физиологик жараён. Аёл тухумдонида етилиб чиққан тухумҳужайранинг эркак жинсий ҳужайраси билан қоʻшилиши (уругʻланиши)дан бошланади ва оʻрта ҳисобда 280 кун, яʼни 10 қамарий ой давом этади.
Уругʻланиш бачадон найида роʻй беради. Уругʻланган тухумҳужайра бача-дон найининг чувалчангсимон қисқариши туфайли бачадон боʻшлигʻига қараб сурилиб боради, шу вақтда у майин туклар (ворсинкалар) билан қопланиб, коʻп ҳужайрали эмбрионга айланади, оʻша туклар ёрдамида бача-дон шиллиқ пардасига пайвандланиб олади. Шу вақтдан бошлаб ҳомила шакллана бошлайди ва аёл организмидаги баʼзи системалар функцияси тегишлича оʻзгариб боради. Эмбрионнинг бачадонга пайвандланган жойида туклар жуда оʻсиб кетади ва улардан плацента, яʼни ёʻлдошнинг таркибий қисми — бола оʻрни ҳосил боʻлади, у киндик орқали ҳомила билан туташади. Киндик қон томирлари боʻйлаб плацента орқали она организмидан ҳомилага озиқ моддалар, кис-лород келиб туради ва ҳомиладан келадиган алмашинув маҳсулотлари чиқиб кетади.
Ҳомиладорлик даврида аёл организмида ҳар хил функционал оʻзгаришлар рўй бериб, ҳомиланинг яхши ривожланиб бориши учун қулай шароитлар юзага келади. Бу даврда марказий нерв системаси функцияси бир қадар оʻзга-риб, натижада орқа миянинг қўзға-лувчанлиги пасаяди, бу — бачадон мускулларининг боʻшашиши ва унинг тинч ҳолатда боʻлишига олиб келади.
Ҳомиладорлик пайтида ҳосил боʻладиган сариқ тана ва плацента ҳомиланинг ой-куни етиб тугилиши учун зарур гормонлар ишлаб чиқаради; плацентадан ишланиб чиқадиган ва бошқа гормонлар таʼсирида сут безлари катталашиб, Ҳ. охирига борганда, ундан огʻиз сути, чилла даврида эса сут кела бошлайди. Бачадонда ҳам талайгина оʻзгаришлар роʻй беради: у ҳам боʻйига, ҳам энига қараб оʻсиб, плацентага қон олиб келадиган йирик ва майда қон томирлари ниҳоятда коʻпаяди. Аёл чуқурроқ нафас оладиган боʻлиб қолади, бу — қоннинг кислород билан коʻпроқ тоʻйинишини таʼминлайди. Юракнинг қис-қариш хусусияти сезиларли даражада кучаяди, натижада кислород билан тоʻйинган қон аёлнинг ҳаёт учун муҳим аʼзоларига, жумладан бачадонига тезроқ етказиб берилади. Буйраклар ҳам зоʻр бериб ишлаб, она организмидагина эмас, балки ҳомилада ҳам пайдо боʻлган алмашинув маҳсулотларини ажратиб чиқариб туради. Коʻмикда эритротситлар ҳосил боʻлиши тезлашади, яʼни қон миқдори коʻпаяди, қон томирлари кенгайиб, газ алма-шинуви кучаяди. Шу боис ҳомиладор организмидаги аʼзо ва системаларнинг нормал ишлаб туришини таʼминлаш ҳамда ҳомила ривожланадиган қулай шароит вужудга келтириш учун озиқ моддалар ва кислород коʻп боʻлиши керак. Ҳомиладорнинг аҳволи ва оʻзини қандай тутиши коʻп жиҳатдан Ҳ.нинг нормал кечиши, ҳо-миланинг кейин қандай ривожланиб бориши ва боʻлгʻуси боланинг согʻли-гʻини белгилаб беради. Ҳомиладор аёлнинг бирор касаллик (грипп, сил, рев-матизм, ангина, қандли диабет, кам-қонлик, жигар, буйрак, юрак касалликлари ва бошқалар) билан огʻриши, нотоʻгʻри овқатланиш, кун тартибини бузиши, врач буюрмаган дориларни ичиши ҳомила тараққиётига ёмон таʼсир қилиши мумкин.
Что нового в последней версии 12.0
Информация Ҳомиладорлик даври APK
Старые Версии Ҳомиладорлик даври
Ҳомиладорлик даври 12.0
Ҳомиладорлик даври 7.0
Ҳомиладорлик даври 6.0
Ҳомиладорлик даври 5.0
Супер Быстрая и Безопасная Загрузка через Приложение APKPure
Один клик для установки XAPK/APK файлов на Android!