Энг қисқа ва таъсирли ҳикоялар.Дунёнинг энг кичик ҳикоялари.
Ҳикоя — бадиий адабиётда кичик эпик жанр, ҳаёт ҳодисалари ихчам ифода этиладиган насрий асар. Жаҳон адабиётида Ҳикоя қадим анъаналарга эга. Ўтмишда ҳикоя фольклор асарлари таркибида баён унсури бўлиб иштирок этган. Мустақил жанр сифатида фақат ёзма адабиётда шаклланган. Европа адабиётида ҳикоячиликнинг ривожланишига итальян ёзувчиси Бокаччо «Декамерон» асари билан катта ҳисса қўшган.