عن "Кафолат СК" мобил дастури
"Kafolat suғurta Kompaniyasy" aktsiyadorlik Zhamiyati موبيل Dastur.
Кафолат суғурта компанияси акциядорлик жамияти мобил дастури.
Мобил дастур ўзбек ва рус тилларидаги интерфейсларга эга бўлиб, у орқали компания янгиликлари билан танишиш, 90 га яқин суғурта хизматлари хақида батафсил маълумот олиш ва танланган суғурта хизмати бўйича компания масъул ходимлар билан боғланиш учун “Қайтариб қўнғироқ қилиш” хизматидан фойдаланиш мумкин.
Шуниси эътиборга лойиқки, мижозлар мобил дастур орқали компаниянинг 14 та суғурта турларидан фойдаланиш учун электрон аризани тегишли ҳужжатлар нусхалари билан масофадан туриб онлайн тақдим қилишлари, суғурта полислари учун тўловни онлайн тарзда амалга оширишлари, шунингдек суғурта ҳолати хақида хабар беришлари ва суғурта ҳолати бўйича берган аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолати ва муддатларини кузатиб боришлари мумкин бўлади.
Кўп учрайдиган саволларга жавоблар билан танишиш билан бир қаторда, дастур фойдаланувчилари компания мутасаддиларига ўз саволлари билан онлайн тарзда мурожаат қилиб, жавобини онлайн диалог тарзида ёки SMS орқали, Telegram мессенжери орқали ёхуд электрон почта орқали олиш имкониятига эга бўладилар.
Компаниянинг вилоятлар ва туманларда жойлашган ҳудудий бўлинмалари жойлашиш манзиллари, телефон рақамлари, банк реквизитлари, ҳудудий бўлинма раҳбари ҳақида маълумотлар билан бирга ҳудудий бўлинманинг жойлашиши координатлари орқали Google харитасида кўриш мумкин бўлади.
Дастурчилар томонидан “Фойдали манбалар” саҳифаси ҳам яратилган бўлиб, у орқали суғурта калькуляторларидан фойдаланиш, энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ҳақида ва йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун қўлланиладиган жарималар миқдорлари ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади.
Мобил дастур маълумотлари структураси клиент – сервер технологияларига асосланган бўлиб, барча маълумотлар динамик равишда янгиланиб боради.
What's new in the latest 1.1.0

قم بتنزيل سريع وآمن بالغاية عبر تطبيق APKPure
قم بتثبيت ملفات XAPK/APK بنقرة واحدة على أندرويد!