Oписание Nafs Tarbiyasi
Кутиб Олинг. Янги Китоб
Ассалому Алейкум.
Бизнес азиз китобхонларимиз учун навбатдаги аджойиб китоб. Сиз ушбу китобдан о'кир экансиз дунгйога бошкача нигох билан карашни бошлайсиз. Озингиз учун янгидан янги фикрларни кашф киласиз. Сиз учун иуда фойдали китоб. Oxirigacha o’qishni maslaxat beramiz. Sizlarga ozgina foydamiz tekkan bo'lsa bundan biz juda xursandmiz. Китоблар Олами йозувига босиб бизнинг ко’плаб бошка дастурларимизни юклаб олишингиз мумкин.
Нафс тарбиаси анг ҳассос маввулардан бири ҳисобланади. Бувз мауда кўплаб олимлар, тариқат машойихлари сўз юритганлар, қатор китоблар ва рисолалар битганлар.
Дарҳақиқат, нафсга бўйсунмасликда инсон учун жуда кўп яхшиликлар, баракалар бор. Унга эргашиш эса ёмонликларнинг пойдевори ҳисобланади. Шу кунгача ўтган солиҳ бандалар барча яхшилиликларнинг асоси нафсни тарбия қилиш, барча ёмонликларнинг асоси эса унга тобе бўлишда эканлигини таъкидлаганлар.
Нафсига эргашмай, уни тарбиялаган киши ютуққа, муваффақиятга этишади. Унга фақат гумроҳ кимсаларгина эргашадилар.
«Ҳақиқатда, ким у (нафс)ни покласа, ютуққа эришади». (Шамс сураси, 9 - оят).
«...Ўз ҳавои нафсига эргашган кишидан кўра адашганроқ кимса борми?!». (Қасос сураси 50 - оят).
Донишманд халқимиз «Менинг нафсим балодир. Ўтдан чўққа солодир» деб ҳам бежиз айтмаган.
Уламолар нафс истакларига тескари ҳаракат қилишни миссиондатнинг боши, дейдилар.
Тарихда ўтган кўплаб алломалар, машойихлар, руҳий тарбия уламолари нафсларини ислоҳ этиш билан олий мартбалар, мақомларга эришганлар.
Бир киши ҳавода муаллақ ўтирган одамни кўриб, бунинг сабабини сўради. У айтди: «Мен ҳавони тарк қилган эдим, Аллоҳ ҳавони бўйсундириб қўйди». Яъни, ичимдаги нафсим истакларига хилоф қилган эдим, Аллоҳ ташимдаги ҳавони хизматимда қилди.
Машойихлар айтади:
Нафсга хилоф қилишнинг баракаси, таъсири ҳар бир инсонга гарчи у Ислом аҳлидан бўлмаса ҳам ўтади. Ривоят қилинишича, Мисрда мукошафа билан машҳур бўлган роҳиб бўлар эди. Унинг бу ҳолати мусулмонларни фитнага солишидан қўрққан бир олим заҳарланган пичоқни олиб, роҳибнинг уйига борди. У эшикни таққиллатган эди, ичкаридан: «Ҳой мусулмонлар пешвоси! Пичоқни ташла», деган овоз эштилди. Олим пичоқни ташлаб, уй ичига кирди. Роҳибга қараб: «Сенда мукошафа нури қаердан пайдо бўлди? Ёки мусулмонмисан», деди. Роҳиб айтди: «Ҳа, мусулмон бўлдим». Имом: «Бу қандай содир бўлди?», деди. У: «Нафсга хилоф қилиш билан бўлди. Нафсимга исломни таклиф қилгандим, у бош тортди. Мен эса унга хилоф қилдим», деб жавоб қайтарди.
Что нового в последней версии 1.1.4
- Tungi rejimni yoqish
- Matn rangini o'zgartira olish
- Matn orqa foni rangini o'zgartira olish
- Matn stilini o'zgartira olish
va yana boshqa imkoniyat mavjud.
Информация Nafs Tarbiyasi APK
Старые Версии Nafs Tarbiyasi
Nafs Tarbiyasi 1.1.4
Nafs Tarbiyasi 1.1.2

Супер Быстрая и Безопасная Загрузка через Приложение APKPure
Один клик для установки XAPK/APK файлов на Android!