Жаннатга йўл - Абдулла Орипов

Жаннатга йўл - Абдулла Орипов

BarakaIslomiy
27/11/2023
  • 9.7 MB

    Размер файла

  • Android 5.0+

    Android OS

Oписание Жаннатга йўл - Абдулла Орипов

Абдулла Ориповнинг «Жаннатга йўл» драматик достони

Абдулла Ориповнинг «Жаннатга йўл» драматик достони фантастик ва афсонавий-мифологик мавзу асосида яратилган.

Достонда акс эттирилган воқеа-ҳодисалар «нариги дунё»да содир бўлади (Данте Алигерининг «Илоҳий комедия» си ва Фитратнинг

«Қиёмат» (1923) ҳикояси қаҳрамонлари ҳам «у дунё» да ҳаракат қиладилар). Асарда ота-она ҳурмати ниҳоятда улуғланади.

Масалан. бу дунёда отасини бир мартагина сансирагани учун етти марта ҳажга борган мўйсафиднинг жаннатга тушмагани айтилади.

Шоир Йигит бир қизалоқни сойдаги тошқиндан қутқариб бевақт вафот этган. У тарозибон ҳузурида гуноҳини тан олади. Тарозибон унга қарата:

Савоб деган нарса ахир тасодиф эмас,

Етмиш икки томирдан у оқиб келгуси,

Яхши одам яхшилигин англамай қолмас,

У виждонни бир вазифа дея билгуси

- дейди. Йигит аросат даштини айланади, жаннат дарвозаси қошига боради, ота -онаси билан учрашади. Йигит ҳаёт тажрибаси оз бўлгани билан оқ-қорани яхши танувчи, айниқса, ҳаёт машаққатларини обдон бошдан ўтказган одам. У дўзахдан даҳшатлироқ ҳодисаларни, кунларни, шайтондан ваҳшатлироқ одамларни кўрган ва чидашга мажбур бўлган. «Жаннатга йўл» достонида Садо образи лирик қаҳрамон тарзида берилган бўлиб, илоҳий қудрат деб баҳоланувчи ҳақ ва адолат кучи тимсолидир. Достондаги Йигит образини очишда Дўст, Дўст образини очишда Йигит образи муҳим аҳамиятга эга. Дўст «у дунё»да ҳам одамлар ҳақидаги ўз фикрида қатъий туради. Шу Йигитнинг олижаноб ва инсоний қиёфасидаги янги-янги қирралар намоён бўлади:

Ўйлаб қара, тарихда бор ибрат доимо:

Не - не зотлар гар ўзлари топса ҳам тўзим.

Одамзотга кўрмаганлар ёмонлик раво.

Эзгуликнинг йўли оғир, серғалва гарчанд.

Юксакларга кўтаради соҳибин бироқ.

Майли, менинг руҳим синиқ, хаёлим парканд,

Ҳис қилурман, эзгуликнинг офтоби порлоқ.

Йигит Дўстга етишмайдиган икки пайса савобни ўз савоблари ҳисобидан беришга қарор қилади. Дўст ҳам шу фикрда эди. Йигит ва Дўст эса ўзи жаннатга кириб, қадрдонини унинг ташқарисида қолдириб кетишни номардлик деб билади. Асарда кимса, ўспирин, қария, ҳур қиз образларида худди бу дунёдагидек, у дунёда ҳам изғиб юрган иғвогар, ўз манфаати йўлида бир-бири билан ит-мушукдан бешбаттар, беор жанжалкашлар, ўйламай гапирувчилар кескин танқид қилинган. Достон ниҳоясида Садо жаннат эшиклари очилганидан хабар бериб, Дўстга ҳам, Йигитга ҳам жаннат ато этажагини маълум қилади.

Шоир ушбу асарида эзгуликни имкон борида ёхуд имкон борича рўёбга чиқариладиган хоҳиш эмас, амалга оширилиши зарур эҳтиёж сифатида талқин этган.

Ещё

Что нового в последней версии 2.0

Last updated on 2023-11-28
Jannatga yo'l - Abdulla Oripov
Ещё

Видео и Скриншоты

  • Жаннатга йўл - Абдулла Орипов постер
  • Жаннатга йўл - Абдулла Орипов скриншот 1
  • Жаннатга йўл - Абдулла Орипов скриншот 2
  • Жаннатга йўл - Абдулла Орипов скриншот 3
  • Жаннатга йўл - Абдулла Орипов скриншот 4
  • Жаннатга йўл - Абдулла Орипов скриншот 5

Информация Жаннатга йўл - Абдулла Орипов APK

Последняя Версия
2.0
Android OS
Android 5.0+
Размер файла
9.7 MB
Разработчик
BarakaIslomiy
Available on
Безопасная и Быстрая Загрузка APK на APKPure
APKPure позволяет легко и безопасно загружать Жаннатга йўл - Абдулла Орипов APK с проверкой подписи.

Старые Версии Жаннатга йўл - Абдулла Орипов

APKPure иконка

Супер Быстрая и Безопасная Загрузка через Приложение APKPure

Один клик для установки XAPK/APK файлов на Android!

Скачать APKPure
thank icon
We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Learn More about Policies