Қурони карим манолар таржимаси

Қурони карим манолар таржимаси

BarakaIslomiy
31/10/2023
  • 11.4 MB

    Размер файла

  • Android 5.0+

    Android OS

Oписание Қурони карим манолар таржимаси

Абдулазиз Мансур ва Алоуддин Мансур таржималари

ҚУРЪОНИ КАРИМ

Маънолари таржимаси

Таржимон ва изоҳлар муаллифи: Абдулазиз Мансур

Масъул муҳаррир: Ҳамидулла Кароматов

ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ АъЗОЛАРИ:

Абдурашид қори Баҳромов, Раҳматуллоҳ қори Обидов, Неъматилла Иброҳимов, Ҳайриддин Султонов,Ҳамидулла Кароматов, Нажмиддин Комилов, Зуҳриддин Ҳусниддинов, Зоҳиджон Исломов, Ботирбек Ҳасанов.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг қарори ва Тошкент ислом университети Илмий кенгаши тавсиясига биноан нашр этилди.

ТАРЖИМА ҲАҚИДА

Маълумки, Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга 23 йил мобайнида сура, оят тарзида элчи фаришта –Жаброил алайҳиссалом орқали илоҳий ваҳий сифатида, араб тилида, оғзаки нозил қилинган. Ислом дини таълимотининг асосий манбалари (Қуръон, Суннат, Ижмў, Қиёс)нинг биринчиси саналмиш бу Каломи шарифнинг тил ва баён жиҳатидан илоҳий мўъжизалиги ҳам уни араб тилида ўқиб, фикр юритгандагина намоён бўлади. Бошқа ҳар қандай тилга ўгирилганда Қуръон тилига хос хусусиятлар, назмий услуб, мафтункор оҳанг ва руҳий таъсир ўз кучини йўқотади. Таржимон ҳар қанча маҳоратли, тажрибали луғатга бой бўлмасин, оятларнинг арабча ҳолидаги мазмунини бошқа тилда мукаммал ифода эта олмайди. Бу инкор этиб бўлмас ҳақиқат.

Араб тилида ўқиб англаш эса, ҳамманинг ҳам имкон даражасида эмас. Ҳатто арабларнинг ўзлари ҳам Қуръон оятларини тўла тушуна олмасликларини тан оладилар. Улуғ саҳобалар ҳам кўпдан-кўп оятлар мазмунида баҳслашиб, бир ечимга келиша олмай, Росул алайҳиссаломнинг ўзларидан сўраб, аниқлаб олганлари тўғрисида саҳиҳ ҳадислар мавжуд.

Қуръони каримни бошқа тилларга таржима қилиш ҳаракати анча қадимдан бошланган. Айниқса, араб бўлмаган ҳалқларнинг исломга киришлари бу ҳаракатга асосий сабаб бўлган. Гарчи ислом уламолари оятларни ҳар қандай тилда шарҳлаб тафсир қилишга рухсат берсалар-да, бироқ сўзма-сўз таржима қилиб ёзишга мутлоқо изн бермаганлар, зеро таржимани ёзиб қўйишлик билан Қуръон мазмуни шундангина иборат деган иддао бўлади, деб унинг масъулиятидан қўрққанлар. Шунинг учун аждодларимиз меросида ўзбекча тафсирлар кўп. Аммо соф она тилимиздаги таржималарни деярли учратмаймиз.

Кейинги асрларда Қуръони карим жаҳон халқларининг кўпгина тилларига таржима қилинди. Шунингдек, ўзбек тилида ҳам бир қанча таржималар пайдо бўлди. Эндиликда бу жараён янада кучайиб бориши табиий. Бас, шундай экан, бу соҳада кундан-кунга тараққиёт сари интилиш мақсадга мувофиқдир. Аввалги таржималарда учраган таржималарда учраган камчиликларни такрорламаган ҳолда, тобора сифатли таржима ва тафсирларни таълиф этиш янги уламоларининг шарафли вазифаларидандир.

Бинобарин, шу жараённи давом эттиришдек масъулиятни зиммамизга олар эканмиз, бунда мутлақо хато нуқсонлар йўқ, деган фикрдан йироқмиз. Беайб-Парвардигор.

Ещё

Что нового в последней версии 2.0

Last updated on 2023-10-31
Quroni karim manolar tarjimasi
Ещё

Видео и Скриншоты

  • Қурони карим манолар таржимаси постер
  • Қурони карим манолар таржимаси скриншот 1
  • Қурони карим манолар таржимаси скриншот 2

Информация Қурони карим манолар таржимаси APK

Последняя Версия
2.0
Android OS
Android 5.0+
Размер файла
11.4 MB
Разработчик
BarakaIslomiy
Available on
Безопасная и Быстрая Загрузка APK на APKPure
APKPure позволяет легко и безопасно загружать Қурони карим манолар таржимаси APK с проверкой подписи.

Старые Версии Қурони карим манолар таржимаси

APKPure иконка

Супер Быстрая и Безопасная Загрузка через Приложение APKPure

Один клик для установки XAPK/APK файлов на Android!

Скачать APKPure
thank icon
We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Learn More about Policies